Президент фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшлар учун қатор имтиёзлар амалга киритилади.
Фармонга кўра:
Сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади. Бу борада алоҳида субсидия ажратиш амалиёти тугатилади.
“Ёшлар дафтари” жамғармаси орқали қўллаб-қувватлаш механизми кенгайтиради:
Ҳайдовчиликка ўқиш харажатларини қоплаш A, B, D ва DE тоифали гувоҳномаларни олиш учун амал қилади.
Касбий ва олий таълим муассасаларида ўқувчи ва талаба ёшларнинг тўлов-контрактининг 50 фоизгача қисми ижтимоий шартнома бажарилиш даражасига қараб тўлаб берилади. Бир ўқув йилида ажратиладиган маблағ БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим.
Бир шахс 1 йилда кўпи билан 2 марта турли ижтимоий ёрдам турларидан фойдаланиши мумкин.
