Вьетнамнинг марказий ҳудудларида беш кун давом этган ёмғирлар кучли сел ва тошқинларга сабаб бўлди. Расмийларга кўра, 43 киши ҳалок бўлди, 9 киши бедарак. 200 мингдан зиёд уй сув остида қолган, 1 млнга яқин аҳоли электр таъминотида узилишларни бошдан кечирган.
Сел сайёҳлар кўп бўладиган Нячанг шаҳрига ҳам таъсир қилди. 70 дан ортиқ россиялик туристлар офат зонасида қолгани айтилмоқда, аммо улар орасида жабрланиш ҳолатлари қайд этилмаган.
