Экология қўмитаси қурилиш корхоналарини қатъий огоҳлантирди

Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси барча қурилиш ташкилотларига атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича амалдаги талабларга сўзсиз риоя этилиши шартлигини қатъий тарзда эслатиб, расмий огоҳлантириш йўллади.

Қўмита маълумотига кўра, қурилиш жараёнида ҳавога чиқадиган чанғ ва зарарли заррачалар аҳоли саломатлигига жиддий таҳдид солаётгани боис, барча пудрат ташкилотлари қуйидаги талабларни бажариши мажбурий ҳисобланади:

— қурилиш жараёнида чанғ ва қумнинг ҳавога кўтарилишига йўл қўймаслик;
— кириш-чиқиш йўлакларида осма ёмғирлатгич ва сув пуркагичлар ўрнатиш;
— автотранспорт воситалари ғилдиракларини ювиш учун махсус ювиш шохобчасини ташкил этиш;
— қурилиш майдонини чанғ тарқалишининг олдини олувчи тўсиқлар, ҳимоя қопламалари ва махсус материаллар билан жиҳозлаш.

Мазкур талаблар бажарилмаган тақдирда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ жарималар қўлланилади. Бундан ташқари, корхона фаолияти 10 иш кунигача тўхтатилиши, ёки белгиланган тартибда бутунлай тугатилиши мумкин, дейилади хабарда.