Ҳаво тозалагичлар учун божхона божи бекор қилинди

Президент фармонига биноан, тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар томонидан маиший ҳаво тозалаш ускуналари (TIF TH код 8509 80) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда божхона божидан озод этилади.

Фармон билан, атмосфера ҳавосининг РМ 2.5 зарралари билан ифлосланиш манбаларини аниқлаш учун Экология қўмитаси ҳузурида Атмосфера ҳавосини чуқур ўрганишга қаратилган махсус лаборатория (кейинги ўринларда махсус лаборатория) ташкил қилиниши белгиланди.

Шунингдек, махсус лаборатория учун ускуналар ва бошқа жиҳозлар, автоматлашган кичик станция (TIF TH коди 9027), ташламаларнинг автоматик мониторинг станциялари (TIF TH коди 9027), автоматик кузатув лостлари (TIF TH коди 9027), чанг-газ тозалаш ускуналари (TIF TH коди 8421), локал сув тозалаш иншоотлари (TIF TH коди 8421) ҳам бождан озод этилади.

Бундан ташқари, махсус лабораторияга ускуналар ва унга зарур бўлган жиҳозлар, жумладан, термик оптик таҳлилларни олиб бориш учун термо-оптик анализатор ускунаси ҳамда атмосфера ҳавоси намуналарини йиғиб олиш учун 5000 дона кварц филътрлар энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан тўғридан-тўғри харид қилинади.