Давлат хавфсизлик хизмати чет эл махсус хизматлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирлар натижасида 25 йилдан зиёд қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олиниб, юртга қайтарилди.
Маълум қилинишича, у 1999 йилда мамлакатдан чиқиб кетиб, Афғонистон, Покистон ва Сурия ҳудудларидаги халқаро террорчилик ташкилотлари сафида жанговар ҳаракатларда иштирок этган. Шахс “ҳижрат” ва “жиҳод” ғояларини қўллаб-қувватлаб, йиллар давомида ўзганинг номига расмийлаштирилган сохта ҳужжатлар билан яшириниб юрган.
У ноябрь ойида МДҲга аъзо давлатлардан бирида қўлга олинган ва Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 154- (ёлланиш), 155- (терроризм), 159- (конституциявий тузумга тажовуз қилиш) ва бошқа моддалари бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
