Адлия вазирининг икки янги ўринбосари тайинланди

Президент қарорлари билан адлия вазири Акбар Тошқуловга икки янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, Махмуд Шухратович Истамов адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У 1979 йилда Бухоро шаҳрида туғилган, 2000 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Адлия вазирлигида бошлаб, кейинчалик Президент девонида, адлия вазирининг ўринбосари ва биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. Шuningdek, Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари, Бухоро вилояти прокурори ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девони раҳбари бўлиб фаолият юритган. Тайинловга қадар у адлия вазирининг ўринбосари эди.

Шунингдек, Миржалол Давранбекович Аллакулиев адлия вазирининг ўринбосари бўлди. У 1988 йилда Хоразм вилояти Хива туманида туғилган. Тошкент давлат юридик институти бакалаври ва магистратурасини, шунингдек, Банк-молия академияси магистратурасини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2008 йилда адлия вазирлигида бошлаган ва кейинги йилларда бир қатор раҳбар лавозимларида ишлаган. Тайинловга қадар Адлия вазирлиги Қонунчилик департаменти бошлиғи сифатида фаолият юритган.