Электрон сигареталар ва уларга оид маҳсулотларни тайёрлаш, сақлаш, ташиш ёки муомалага киритиш учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди.
27 ноябрда қабул қилинган Қонун (ЎРҚ–1098)га мувофиқ:
- Ўзбекистонда муомаласи тақиқланган тамаки маҳсулотлари ва электрон никотин тизимларини тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш, ўтказиш, ишлаб чиқариш, олиб кириш ёки олиб чиқиш:
- анча миқдорда ёки
- маъмурий жазо қўлланилгандан кейин такроран содир этилса,
БҲМнинг 300–500 баравари миқдорида жарима, 2–3 йил ахлоқ тузатиш ишлари, 3–5 йил озодликни чеклаш ёки 3–5 йил озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Шу билан бирга, агар айбдор шахс ўз хоҳиши билан органларга мурожаат қилиб, тақиқланган маҳсулотларни топширса — жавобгарликдан озод этилади.
Қонунда, шунингдек, электрон сигареталар ва улар учун суюқликларнинг айланишига оид тўлиқ тақиқ ҳам белгиланган.
