Ортидан 34 йил ўтган бўлса-да, айнан шу воқеалар боксёрнинг карьерасида таназзул бошланишига сабаб бўлган. Афсонавий боксчи, исми куч, жасорат ва рингдаги мағлубиятсизлик рамзига айланган спортчи Майк Тайсон. У ҳали ҳам унга қўйилган айблов бўйича ўзини мутлақо айбсиз деб ҳисоблайди. Ўтган ўттиз йилдан ортиқ вақт мобайнида бу иш спорт жамоатчилиги орасида мунтазам баҳс ва муҳокамаларга сабаб бўлиб келмоқда.
Юксалиш арафасидаги кескин бурилиш 1991 йилнинг ёзида Майк Тайсоннинг карьераси яна тикланаётганди. Донован Раддок устидан қозонган ғалабадан сўнг у яна чемпионлик камарларига яқинлашган эди. Аммо алкогол ичимликлар, наркотиклар ва узлуксиз кечалар билан боғлиқ беандоза ҳаёт тарзи уни ҳалокатли воқеага олиб келди. Танишув ва кескин ўзгарган вазият “Мисс Қора Америка” танлови пайтида Тайсон Дезире Вашингтон исмли қиз билан танишади. Тайсоннинг айтишича, улар ўзаро мулоқот қилиб, кейинчалик розилик асосида яқинлик қилишган. Аммо Дезиренинг таърифи мутлақо бошқача эди. Учрашувдан бир ҳафта ўтгач, у Тайсонга нисбатан зўрлаш айблови билан расман ариза ёзади.
Бу иш катта шов-шувга сабаб бўлди. Промоутер Дон Кинг можарони ёпишга уриниб кўрди, аммо натижа бермади. Майк суд остонасига келди. Унга 60 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси таҳдид қиларди. 1991 йил 9 сентябрда Индианаполисда бошланган суд жараёни Тайсон учун муваффақиятли бўлмади.
Ўша вақтда бу шаҳарда қоратанлиларга нисбатан салбий муносабат кучли экани маълум эди. Айблов томони Дезиренинг кўрсатмаларига таянилди. Ҳимоячи Винс Фуллер эса бундай ишларда тажрибасиз эди. Аммо у бу ишни Дон Кинг олдидаги қарзлари сабаб қабул қилгани айтилган.
Ҳайъат таркибида фақат битта қоратанли киши бўлиши Тайсонни ранжитган эди. Охир-оқибат суд ишини кўраётганлар Майкни айбдор деб топди. Қатъияти билан танилган судья Патриция Гиффорд уни олти йилга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилди. Апелляция дараҳол рад этилди. Шунга қарамай, Тайсон жазонинг уч йилни ўтаб, муддатидан илгари озод этилди.
Қамоқда ўтказган йиллар Тайсоннинг ҳаётида кескин бурилиш яратди. У спортга қайтди ва ҳатто яна чемпионлик камарини қўлга киритди. Бироқ ўтмишдаги қудратини тиклай олмади. Мағлубиятлар, хусусан Эвандер Холифилд билан бўлган машҳур жанг ва янги муаммолар унинг карьерасига салбий таъсир кўрсатди.
Тайсон “Мен буни умрим охиригача такрорлайман: мен Дезире Вашингтонни зўрламаганман. Ҳеч қандай бундай ҳолат бўлмаган. У ҳам билади, Яратган ҳам билади. Бу масала унинг виждонида ҳавола бўлиб қолаверади.”, дея такидлаган
