9 декабрь куни Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) томонидан Бош прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар ходимлари билан бирга Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Юқори Чирчиқ, Янгийўл, Тошкент туманлари ва Тошкент шаҳрида навбатдаги рейдлар амалга оширилди.
Рейд тадбирлари давомида тадбир бошидан жами 3222 та объектнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга оид қонунчилик талабларига қай даражада риоя қилаётгани ўрганилди. Натижада 24 та ҳуқуқбузарлик аниқланди.
25 ноябрь – 9 декабрь кунлари ўтказилган ўрганишлар натижасида:
— 895 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди ва маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилди;
— атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатган ва қонунни бузган 75 та (Тошкент вилоятида 66 та, Тошкент шаҳрида 9 та) объект фаолияти 10 иш кунига вақтинчалик тўхтатилди;
— 37 та иссиқхона объектларида филтрлар ўрнатилди;
— 6 та иссиқхона объектлари газ тармоғига уланди ҳамда 7 та объект томонидан газга уланиш учун техник шартга ариза топширилди.
