Қидирувда бўлган “Гряз” лақабли жиноий уюшма етакчиси қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Ўзбекистон ҳудудида жиноий уюшма етакчиси сифатида бир қатор жиноятларни содир этишда айбланиб, қидирувда бўлган ва Туркия давлатида терговдан яшириниб юрган “Гряз” лақабли, 1993 йилда туғилган фуқаро Й.М. қўлга олиниб, жорий йилнинг 5 декабрь куни Ўзбекистонга қайтарилган ва тергов органларига топширилган.
Ушбу шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 112-моддаси 2-қисми, 164-моддаси 4-қисми, 165-моддаси 3-қисми, 173-моддаси 2-қисми ва 242-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2023 йилда Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган эди.
