Тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари бепул DMED ахборот тизимига уланади ва вазирлик платформасига интеграция қилинади — ССВ

Тошкент шаҳри ва 15 та тажриба-синов ҳудудида босқичма-босқич жорий этилаётган “Электрон рецепт” тизими соҳа мутахассислари ва аҳоли эътиборида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилинишича, тизимга барқарор ўтиш ва юзага келаётган саволларга аниқлик киритиш учун қўшимча ташкилий ва тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда.

Учрашувлар доирасида шифокорлар, давлат ва хусусий тиббиёт ташкилотлари ҳамда соҳадаги экспертлар билан бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Хусусан:

Электрон рецепт фақат шифокор ваколатида ёзилади;

Дорихоналарда рецептли дори воситалари электрон рецепт асосида берилади;

Агар зарур дорихонада мавжуд бўлмаса, шифокор рецепт тайинлайди, фармацевт эса тизимга киритади;

Фуқаролар ва чет эл фуқаролари давлат тиббиёт муассасаларида рўйхатдан ўтиш орқали электрон рецепт олишлари мумкин;

Ётоқда ётган ва сурункали касалликларга чалинган беморлар оилавий шифокор орқали телефон ёки 1003 қисқа рақамли Call-марказ орқали ёрдам олишлари мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимни мустаҳкамлаш ва босқичма-босқич жорий этиш учун қатор чора-тадбирларни белгилади:

Шифокорлар дори воситаларини халқаро патентланмаган номлари бўйича электрон рецепт сифатида киритади;

Тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари бепул DMED ахборот тизимига уланади ва вазирлик платформасига интеграция қилинади;

Электрон рецепт асосида бериладиган дорилар рўйхати босқичма-босқич шакллантирилади;

Антибиотиклар, синтетик антибактериал препаратлар ва гормонал дорилар учун электрон рецепт мажбурий бўлади;

Тизимда фавқулодда вазиятларда қоғоз рецепт бериш имконияти сақланади;

Электрон рецептлар, QR-код ва ЖШШИР орқали фуқароларга берилади;

Электрон рецепт муддати беморнинг даволаш курсига мувофиқ узайтирилиши мумкин.