Республиканинг 6 та ҳудудида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет жорий йилнинг 17-22 декабрь кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфини эълон қилди.

Қайд этилишича, кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфини келтириб чиқариши мумкин. Жумладан:

  • Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида.
  • Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида.
  • Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида.
  • Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида.
  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари).
  • Наманган вилояти: Поп тумани.

«Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», — дейилади хабарда.