Президент матбуот хизматининг «пойтахтга келаётган меҳмонлар автомобилини шаҳарга киришда қолдириб, тез ва хавфсиз жамоат транспортида ҳаракатланиши мумкин бўлади», деган хабари айрим ОАВларда ва ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинмоқда.
Пойтахтга кириш нуқталарида ташкил этилаётган тураргоҳлар меҳмонларга шаҳарга киришни чеклаш ёки автомобил ҳаракатини тақиқлашни назарда тутмайди.
Мазкур тураргоҳлар Тошкентга келаётган фуқаролар учун қўшимча ихтиёрий танлов ва қулайлик сифатида жорий этилмоқда.
Яъни, ҳайдовчилар ўз истагига кўра автомобилини ушбу жойларда қолдириб, қулай жамоат транспорти орқали ҳаракатланиш имкониятига эга бўлади.
Бундай ечимлар дунёнинг йирик шаҳарларида кенг қўлланилаётган амалиёт сифатида фуқароларга қўшимча қулайлик кўринишида таклиф этилади.
