Яқинлашиб келаётган Янги йил муносабати билан қўшимча ёки кўчирилган дам олиш кунлари назарда тутилмаган. 31 декабр – байрамолди қисқартирилган иш куни бўлади. 2026 йил 2 январ одатдаги иш куни ҳисобланади.
Якунига етаётган йилнинг қолган қисмида Ўзбекистонда қўшимча ёки бошқа санага кўчирилган дам олиш кунлари назарда тутилмаган.
Меҳнат кодексининг 187-моддасига мувофиқ, 31 декабр – байрамдан олдинги камида 1 соатга қисқартирилган иш куни бўлади.
2026 йил 1 январ – пайшанба Янги йил байрами сифатида дам олиш куни бўлади.
2 январ – жума эса барча ходимлар учун одатдаги иш куни ҳисобланади.
2026 йил 3 январ – шанба 5 кунлик иш ҳафтасидагилар учун одатий дам олиш, 6 кунлик иш ҳафтасидагилар учун эса одатий иш куни ҳисобланади.
4 январ – якшанба барча учун одатдагидек дам олиш куни бўлади.
