Фармонга кўра 2027 йил 1 январдан ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантиришдан бошлаб, лойиҳаларни фойдаланишга топширишга қадар барча жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилади. Бунда:
- ривожлантириш дастурлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг “Капитал қўйилмалар” автоматлаштирилган ахборот тизимида электрон шакллантирилади;
- Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш “Шаффоф қурилиш” платформасида амалга оширилади;
- буюртмачи ва пудратчилар ўртасида бажарилган ишлар бўйича ҳисобварақ-фактураларни келишиш “Шаффоф қурилиш” платформасида ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида “Капитал қўйилмалар” автоматлаштирилган ахборот тизимида амалга оширилади.
2026 йил 1 июлдан автомобиль йўллари қурилиш жараёнлари доирасида космик тасвирлар ва дронлар ёрдамида қурилиш ҳамда молиялаштириш ҳажмларини солиштириш асосида мониторинг қилинади.
2026/2027 ўқув йилидан Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таълим йўналиши шаклида Давлат аудити олий мактаби ташкил этилади.
