2026 йил учун Давлат бюджетига доир қонунга ўзгартиришлар киритилди

Жорий йил 25 декабрдаги ЎРҚ–1106-сон қонун билан «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спортни ривожлантириш, «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасидаги тадбирларни молиялаштириш ҳамда кўп квартирали уй-жойлар ва ижтимоий соҳа муассасаларида энергия самарадорлигини яхшилаш билан боғлиқ тадбирлар учун қўшимча маблағлар ажратилади.

Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳажми, Давлат бюджетидан давлат мақсадли жамғармаларига ажратиладиган трансфертлар миқдорлари, ушбу жамғармаларнинг даромадлари ҳамда харажатлари ўзгартирилади.

Шунингдек, Бюджет маблағларининг мақсадлилиги, самарадорлигини ошириш, бюджет интизомини мустаҳкамлаш доирасида маблағларнинг бир қисмини мақбуллаштириш ва уларни қўшимча харажатларга йўналтириш назарда тутилди

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 декабрида «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ–1105-сон Қонун қабул қилинган эди.