Исроил глобал бренд индексида энг паст ўринни эгаллади

2025 йилги Nation Brands Index рейтингига кўра, Исроил давлатлар орасида энг паст обрўга эга мамлакат деб баҳоланди. Бу сўнгги 20 йилдаги энг ёмон натижа.

Рейтинг туризм, маданият, аҳолига муносабат, экспорт ва бошқарув каби соҳаларни қамраб олади. Асосий сабаб эса Ғазо ва Қуддусдаги урушлар. Шунинг учун нафақат ҳукуматга, балки Исроил фуқароларига нисбатан ҳам салбий фикрлар кучайган.

Натижада:

  • Исроил маҳсулотларига ишонч пасайган
  • “Made in Israil” маҳсулотларига бойкотлар давом этмоқда
  • Европа, АҚШ ва Шарқий Осиёда салбий муносабат ортиб бормоқда.

Pew Research ва YuGov сўровларига кўра, 2025 йилда АҚШ аҳолисининг 53%и Исроилни салбий баҳолаган. Европада ҳам кўп давлатларда шундай ҳолат кузатилмоқда, айниқса ёшлар орасида. Бу ҳолат Исроилнинг халқаро обрўси ва иқтисодиётига жиддий хавф солмоқда.