2026 йил январдан бошлаб Маданият вазирлиги тасарруфидаги театр ва концерт-томоша муассасаларида фаолият юритувчи рақс соҳаси вакилларининг (рақс жамоасининг бадиий раҳбар, балетмейстер, балет артисти, репетиторлар) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатдан ҳисобланадиган базавий лавозим маошларини 3 коэффициентга ошириш режалаштириляпти.
Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, бу – Ўзбек миллий санъатини жаҳон саҳналарида кенг тарғиб қилиш, бетакрор маданиятимизнинг ажралмас қисми бўлган миллий рақс санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, ёш авлодни миллий ва жаҳон рақс санъати намуналаридан кенг баҳраманд этиш, ўзига хос рақс мактаблари ва анъаналарини янги босқичда равнақ топтириш ҳамда халқаро нуфузини ошириш, рақс санъати ижодкорларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни кўзда тутади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига иш ҳақи миқдорларини оширилиши юзасидан зарур бўладиган маблағларни 2026 йилдан бошлаб давлат бюджети параметрларида назарда тутиш топширилган.
