Ўзбекистонда олтин нархи сўнгги бир йил ичида 49 марта кўтарилди.
Марказий банк биринчи марта олтин қуймаларини қайта сотиб олиш нархларини белгилади:
- Қадоғи бут қуймалар — сотиш нархидан 3,9% паст
- Техник талабларга тўғри келмайдиган қуймалар — 4,9% паст
100 граммлик олтин қуймасини бугун банкларга 167,9 млн сўмга қайтариб сотиш мумкин. Бир йил аввал эса 116,6 млн сўм эди — 44% фойда.
29 декабр ҳолатига кўра нархлар:
- 5 грамм — 8,9 млн сўм
- 10 грамм — 17,9 млн сўм
- 20 грамм — 35,8 млн сўм
- 50 грамм — 89,6 млн сўм
- 100 грамм — 179,2 млн сўм
Олтин нархи нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро бозорда ҳам ўсмоқда. 26 декабрда унга нархи илк бор 4,5 минг АҚШ долларидан ошди.
