Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 2025 йил 10 декабрдаги ижро варақасига асосан, икки нафар вояга етмаган фарзандни онасига олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати бажарилди.
Хусусан, 2015 йил 17 апрелда туғилган Жавоҳирбек ҳамда 2019 йил 23 июлда туғилган Жавлонбекни отаси Иброҳимжондан онаси Умидахон фойдасига олиб бериш ҳақидаги суд ҳужжати 2025 йил 18 декабрь куни Мажбурий ижро бюроси Қўқон туманлараро бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ижро иши қўзғатилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор билан профилактик ва тушунтириш ишлари олиб борилган. Натижада ота фарзандларига бўлган меҳр-оқибатни чуқур англаб, икки нафар болани онасига ихтиёрий равишда топширган. Шу билан бирга, у оилавий муносабатларни тиклаш ва ярашиш бўйича таклиф ҳам билдирган.
Натижада ижро ҳужжати амалда бажарилиб, ижро иши қонунчиликда белгиланган тартибда якунланган.
