Касбий таълим агентлигига директор ўринбосарлари тайинланди

Ҳукумат қарорига мувофиқ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлигида янги тайинловлар амалга оширилди.

Хусусан, Шарофаддинов Шиҳназар Анварович Касбий таълим агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланган. У мазкур тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Касбий таълим департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Абдуллахонов Авзалхон Азаматхон ўғли ҳам Касбий таълим агентлиги директори ўринбосари лавозимига лойиқ кўрилган. У бунгача агентликнинг Молия-иқтисодиёт ҳамда моддий-техник базани мустаҳкамлаш бошқармасига раҳбарлик қилган.

Таъкидланишича, Касбий таълим агентлиги республикада касбий таълим тизимини ривожлантириш, соҳани моддий-техник жиҳатдан мустаҳкамлаш ва таълим сифатини ошириш билан шуғулланади.