Жорий йил 6 январ куни тунда Тошкент аэропортида электр узилиши содир бўлди. Uzbekistan Airports мазкур ҳолатга расмий муносабат билдирди.
Билдирилишича, 6 январ соат 02:20 да 220/110/35/6 кВ «Қўйлиқ» подстанциясидан чиқувчи, «Uzbekistan Airports» тасарруфидаги 35 кВли «Аэропорт–5» юқори кучланишли тармоқда носозлик юзага келган.Натижада Тошкент халқаро аэропортида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилиш содир бўлган.
“Соат 02:49 да аэропорт истеъмолчиси захира тармоқлари орқали электр энергияси билан қайта таъминланган. Узилиш самолётларнинг учиши ва қўнишига таъсир қилмаган ва барча хизматлар одатий режимда фаолият олиб борилган”- дейилади хабарда.
