Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси Қидирув бўлими ходимлари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам равишда бузгани сабабли 11,2 миллион сўмдан ортиқ қарздорликка эга бўлган шахсга тегишли автомашина қидирувга берилган эди.
Қарздор томонидан транспорт воситасини яширишга уринишларига қарамасдан, ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Самарқанд туманида ушбу шахснинг танишига тегишли хонадон ичида давлат рақам белгилари ечиб олинган ҳолда сақлаб келинаётган “Chevrolet Malibu” автомашинаси аниқланди.
Автомашина белгиланган тартибда олиб қўйилиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди. Кўрилган чоралар натижасида қарздорликнинг маълум қисми ундирилиши учун ҳуқуқий асос яратилди.
Мажбурий ижро бюроси фуқароларни қарздорликларни ўз вақтида тўлашга чақириб, бу мол-мулкни йўқотиш ва қўшимча молиявий жарималардан сақланишнинг энг ишончли йўли эканини эслатади.
