6 январь куни Тошкент халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли айрим рейсларнинг қўниши ва жўнаб кетишига вақтинчалик чекловлар жорий этилди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Airports.
Хабарга кўра, аэропорт ҳудудида туман кузатилмоқда, кўриш масофаси эса 700 метрни ташкил этмоқда.
Мавжуд чекловлар сабаб “Centrum Air” авиакомпаниясининг Сеул – Тошкент йўналишидаги C6550 рейси ҳамда “Air Samarkand” авиакомпаниясининг Жидда – Тошкент йўналишидаги 9S3304 рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилган.
Маълум қилинишича, мазкур рейслар экипажининг тоифаси жорий этилган метеорологик чекловларга мос келмаган. Шу сабабли парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида самолётларни бошқа аэродромга йўналтиришга қарор қилинган.
