Андижонда ота фарзандлари манфаати учун алимент ўрнига 2 хонали уй берди


Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2021 йил август ойида чиқарилган суд буйруғига асосан, Б.М.дан икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган эди.


Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Олтинкўл туман бўлими томонидан ижрога қаратилган бўлиб, алимент тўловлари белгиланган тартибда ўз вақтида ундириб келинган.

Шу билан бирга, қарздор Б.М. 42 миллион сўм миқдоридаги алимент маблағини тўлаб, фарзандларининг келажаги учун янада барқарор ва манфаатли ечим таклиф қилди.


Томонлар ўзаро келишувга эришган ҳолда, Б.М. икки нафар фарзандлари вояга етгунга қадар тўланиши лозим бўлган алимент маблағлари ўрнига Олтинкўл тумани Марказ маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйдан 2 хонали хонадонни ундирувчи М.А. номига расмийлаштириб берди.