Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасасида аёл укол қилинганидан сўнг шифохонада вафот этди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса 12 январь куни Пайариқ туманида содир бўлган. Оламдан ўтган аёл 1992 йилда туғилган бўлган.
Воқеа 13 январь куни ижтимоий тармоқларда кенг тарқалгач, Бош прокуратура ҳолат юзасидан изоҳ берган.
Маълум қилинишича, ўлим ҳолати бўйича ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Айни пайтда жиноят иши қўзғатилмаган. Аёлнинг вафот этиш сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган.
Бош прокуратура текширув ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона олиб борилаётганини ва унинг якунларига кўра қонунчиликка мувофиқ процессуал қарор қабул қилинишини таъкидлаган.
