Тошкент шаҳрида фуқаронинг 4 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, кейинчалик ўрнига сохта АҚШ доллари қайтарган шахс ушланди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Р.Т. (муқаддам судланган) таниши М.Х.нинг ишончига кириб, унга 4 тонна помидор етказиб бериши эвазига 4 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги ва кейинчалик ушбу пулларни қайтармаслик мақсадида 100 АҚШ долларлик купюрадаги қалбаки 4 000 АҚШ долларини берганлиги аниқланган.


Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.