Марказий банк Бошқарувининг 2026-йил 15-январдаги 1/1-сонли қарорига мувофиқ, “Янги банк” акциядорлик жамиятининг банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси чақириб олинди.
Мазкур қарор банк фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар етарли даражада самара бермагани, жумладан, устав капитали миқдорини қонунчиликда белгиланган энг кам талаблар даражасига етказилмаганлиги, шунингдек, банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган айрим талаблар бажарилмаганлиги сабабли қабул қилинди.
Шунга кўра, банк фаолиятини ўрнатилган тартибда тугатиш белгиланди ҳамда тугатиш комиссияси тайинланди.
