Қозоғистонда автобус ағдарилиб кетди: 4 ҳалок, 3 жабрланувчи

Қозоғистонда йўловчи автобуси ағдарилиб, 4 киши ҳалок бўлди, 3 киши жароҳат олди.

Ҳодиса Актау-Бейнеу автомагистралида содир бўлди. Актаудан Бейнеу қишлоғига йўл олган Yutong автобуси ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши натижасида ағдарилди. Автобусда 50 киши бўлган, жароҳатланганлардан уч нафари касалхонага ётқизилди.

Манғистау вилоят полицияси ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлаш учун тергов олиб бормоқда.
Ҳабарда таъкидланишича, автобус 2025 йил 19 декабрда техник кўрикдан ўтган ва йўл асфальт-бетон қопламага эга, тўлиқ иш ҳолатда бўлган.