Бир неча соат аввал қарийиб 9 балли «қизил» хавф даражасидаги магнит бўрони қўзғалишлари кузатилгани қайд этилган.
Тунда дастлабки 8–9 баллик магнит бўрони — Қуёш плазмасининг Ер ионосферасига биринчи зарбаси пайтида — айрим кишиларда юрак уриш вариабеллиги, яъни уриш тезлиги ўзгарган бўлиши мумкин.
Бундай бўронлар инсон организмига таъсир қилиши мумкин. Айримларда бош оғриғи, уйқусизлик, асабийлик ёки холсизлик кузатилиши эҳтимолдан холи эмас.
Бу даврда кўпроқ сув истеъмол қилиш, ортиқча стрессдан сақланиш ва тўлиқ дам олишни тавсия этилади.
