22 январь куни Тошкент шаҳрида қорли ва шамолли об-ҳаво кузатилмоқда. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси аҳоли ва ҳайдовчиларга мурожаат қилди.
ИИББ йўл ҳаракати иштирокчиларидан ҳаракат қоидаларига қатъий риоя этиш, транспорт воситалари орасида масофани сақлаш, тезлик меъёрларидан ошмаслик ва пиёдаларга нисбатан эҳтиёткор бўлишни сўради.
Шунингдек, ноқулай об-ҳаво шароитини инобатга олиб, автомобилларни дарахтлар, кўп қаватли бинолар ва турли иншоотлар остида қолдирмаслик, транспорт воситаларини махсус ажратилган автотураргоҳларда сақлаш тавсия этилди.
