Узоқ йил тўланмаган 13 млн сўм қарз ниҳоят тўланди

Самарқанд шаҳрида Мажбурий ижро бюроси ходимлари коммунал тўловлар бўйича қарздорликни ундиришни мунтазам олиб бормоқда. Яна бир мисол:

Х.М. номли фуқаро бир неча йил давомида «Самарқанд сув таъминоти» АЖга тегишли ичимлик суви хизмати учун тўлов қилмай келган ва унинг қарзи 13 954 000 сўмга етган. Суд қароридан сўнг ижро ҳаракатлари бошланди. Қарздор тўловдан қочишга ҳаракат қилса-да, давлат ижрочиси қонунга мувофиқ чора кўрди.

Натижада, фуқаро ўз ихтиёри билан банкдаги омонат ҳисобидан барча қарзни тўлаб берди.