Ташкилотлардаги ахборот хизмати раҳбарлари оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида ҳар 3 йилда 1 маротаба аттестациядан ўтиши шарт.
Адлия вазирлигида “Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарларини аттестациядан ўтказиш ҳамда уларнинг фаолият самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида”ги низоми давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низомга кўра, талабгорларни аттестациядан ўтказиш учун Марказ директорининг буйруғи билан камида 7 кишидан иборат Аттестация комиссияси тузилади. Комиссия аттестациядан ўтиш муддати келган талабгорларнинг рўйхатини тақдим этиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилади.
Шунингдек, комиссия томонидан талабгорларнинг анкетаси 10 кун ичида атрофлича ўрганиб чиқилиб, аттестациядан ўтадиган талабгорлар рўйхати тасдиқланади. Аттестация 2 ой ичида ўтказилади. Аттестация 5 та савол ва амалий синовлардан иборат оғзаки суҳбат шаклида ўтказилади.
Аттестация низомига кўра, баҳолаш 5 баллик тизимда баҳоналади. Талабгорлар 4 балл тўпласа ҳам уларга аттестациядан ўтганлик ҳақида гувоҳнома берилади
