Тошкент вилоятининг Зангиота туманида «Истиқлол» ва «Бодомзор» маҳаллаларида жойлашган иссиқхоналарда махсус комиссия томонидан экологик рейд ўтказилди.
Текширув давомида фуқаро Б. З. ва Х. U.ga тегишли иссиқхоналардаги фильтрлари носоз ҳолатда экани аниқланган. Аниқланган қонунбузарликлар сабаб иссиқхона эгаларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 95-моддаси (табиий муҳитни тиклаш, табиий ресурсларни қайта ишлаб чиқариш ва атроф-муҳитга етказилган зарар оқибатларини бартараф этиш чораларини кўрмаслик) бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Маълумот учун, аввалроқ Зангиота туманида 14 та иссиқхона фаолияти ўрганилган бўлиб, натижада улардан айримларида ҳам носоз фильтрларга эга объектлар аниқланган.
Айни пайтда туманда рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.
