Боғча пули миқдорлари бўйича расмий изоҳ берилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги жорий йил 1 январдан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларида боғча пули миқдорлари оширилмагани юзасидан баёнот берди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2022 йил 30 декабрдаги тегишли қарорига асосан, 2025 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар — давлат мактабгача таълим ташкилотларида бола таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларига нисбатан туманларнинг тоифасидан келиб чиқиб, қуйидаги камайтирувчи коэффициентлар қўлланилган:

  • 5-тоифадаги туманларда — 25 фоиз;
  • 4-тоифадаги туманларда — 25 фоиз;
  • 3-тоифадаги туманларда (шаҳар аҳоли пунктларидан ташқари) — 15 фоиз.

Келтириб ўтилган мазкур имтиёзнинг амал қилиш муддати 2026 йил 1 январга қадар этиб белгиланганлиги сабабли айни вақтда ушбу имтиёз ўз кучини йўқотган. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 апрелдаги тегишли қарори асосида 2025 йил 1 январдан бошлаб — давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг янги миқдорлари белгиланган ва у ҳозирга қадар амал қилиб келмоқда.