Давактив директори Акмалхон Ортиқов коррупциявий схемалар сабаб ишдан олинди

Давлат активларини бошқариш агентлигининг мансабдор шахслари бозор қиймати камида 250 млрд сўмлик ер участкасини ёпиқ ауционга чиқариб, 120 млрд сўмга сотиб юборган. Шу боис, кеча агентлик директори Акмал Ортиқов ишдан олинган.

“Ҳақли савол туғилади. Ушбу идораларда йиллар давомида коррупсия авж олган бўлса, хавфсизлик масалалари учун масъуллар қаерга қараган?”, — деди президент.

ДХХ раисига “Ўзбекнефтегаз” АЖ ва Давлат активларини бошқариш агентлиги учун масъул ходимларининг жавобгарлигини кўриб чиқиш топширилди.

Комплаенс хизмати, Давлат хавфсизлик хизматига Давлат активлари агентлигининг мансабдорларига қўзғатилган жиноят иши тергов гуруҳига Хавфсизлик хизматининг иқтисодий масалаларга масъул тузилмаларидан ҳам мутахассисларни жалб қилиш топширилди.

“Сотилган давлат мулклари бўйича ҳар бир ҳолатни синчковлик билан текшириб, барча коррупциявий схемаларни фош қилсин ва жазо муқаррарлигини таъминласин”, — деди давлат раҳбари.