Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси томонидан қидирувда эълон қилинган, банк гаровида бўлган транспорт воситаси аниқланди.
Қарздор М.А.дан ундирувчи — “Ҳамкорбанк” АТБ фойдасига 156,4 миллион сўм ундириш белгиланган. Қарздор транспорт воситасини яширишга уринган.
Тезкор қидирув натижасида автомашина Уйчи туманидаги хонадонлардан бирида топилди.
Аниқланган транспорт воситаси белгиланган тартибда хатланди. Ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
