2025 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражага чиқди

Марказий банкнинг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонга хориждан келиб тушган пул ўтказмалари ҳажми 18,9 миллиард долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 27,2 фоизга ошган.

Регулятор таъкидлашича, ўсишга ташқи омиллар, жумладан, Россия рублининг мустаҳкамланиши ва меҳнат мигрантлари оқимининг бошқа давлатларга кенгайиши сабаб бўлган.

Йил давомида энг юқори кўрсаткич июль ойида — 1,97 млрд доллар, энг паст кўрсаткич эса январда — 1,06 млрд доллар этиб қайд этилди.

Шунингдек, 2025 йилда аҳоли томонидан валюта сотиш ва харид қилиш ўртасидаги ижобий фарқ 9,7 млрд долларга етган.