Отабек Раҳмонов бош вазир маслаҳатчиси этиб тайинланди

Президент қарори билан Отабек Турдимуҳаммадович Раҳмонов бош вазирнинг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан Президент Администрацияси раҳбари котибияти мудири ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Президентининг фармони билан Баҳодир Зокир ўғли Нормуродов бош прокурорнинг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан Президент Администрацияси Комплаенс хизмати шўба мудири лавозимидан озод этилди.