Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ДХХнинг ҳарбий қисми билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда, фуқаро Ш.Ғ. ва бошқалар умумий қиймати 36 млн сўмлик жами 5 000 қути, фуқаро Б.Ж. ва бошқалар умумий қиймати 57,6 млн сўмлик жами 8 000 қути “Milano” номли тамаки маҳсулотини сотиш мақсадида божхона назоратини четлаб, айланма йўллар орқали республика ҳудудига олиб ўтаётган вақтида ушланиб, тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган. Бу ҳақда Прократура департаменти ҳабар бермоқда.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.