Навоий вилояти ҳокими қабулидан норози бўлган фуқаро мурожаати ўрганилди

Ижтимоий тармоқларда навоийлик фуқаро томонидан “Вилоят ҳокими қабулидан норозиман” сарлавҳали видео тарқалди. Мазкур видео юзасидан ҳокимлик ўрганиш ишларини олиб борди ва қуйидагиларни маълум қилади.

Видеомурожаатда «Навоий вилояти ҳокими фуқароларни 3-4 ойдан бўён қабул қилмаяпти», — деган мурожаат Кармана туманида яшовчи фуқаро А.Файзиев томонидан йўлланган. Ўрганиш натижасида, А.Файзиев вилоят ҳокими фуқаролар қабулхонасига илк маротаба ётоқхонадан жой ажратиш муаммоси билан мурожаат қилгани аниқланган. Кузатув камераларидаги ёзувлар ўрганилганида фуқаро А.Файзиев 14.09.2021 да соат 10:44 да ҳокимият биносига кирганлиги, уша пайтда қабулхонада яна бир нечта фуқаролар бўлганлиги, соат 11:13 да навбати келиши билан ўз мурожаатига ечим топиш учун қабулга кирганлиги ва муқаддам хуқуқбузарлик қилганлиги сабаб жазони ўташ муассасасидан чиққанлиги, айни пайтда эса ётоқхонадан жой кераклиги акс этган.  А.Файзиевга ўз мурожаати юзасидан шаҳар ҳокимлигига ариза бериши лозимлиги айтилганда у шаҳар ҳокимлигига бормаслиги ва вилоят ҳокими уни қабул қилиши шартлигини айтган. Шунга қарамасдан фуқаронинг мурожаати ёзиб олинган ва ижроси қонуний тартибда ижро учун назоратга олинган.

«Ўз ўрнида, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ёлғон маълумот ва туҳмат учун жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтамиз», — дейилади ҳокимлик хабарида.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *