2021 йил 10 сентябр куни Наманган вилояти Уйчи туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган аёл шу йил 9 сентябрь кунига ўтар кечаси ўзига тегишли бўлган Наманган шаҳридаги уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ҳовлисидаги нархи 12 000 000 сўмлик 3 дона электр сув иситиш қурилмаларини ўғирлаб кетилгани ҳақида ариза билан мурожаат қилган.
Наманган вилояти ИИБ Aхборот хизмати маълумотига кўра, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни, аризачининг бирга яшовчи ўғли, Уйчи туманидаги мактабнинг 11-синф ўқувчиси, 2004 йилда туғилган бола содир этганлиги аниқланган.м
Мазкур ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 11 центябръ куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.