Сергели туманида “С.” ва “Г.Т.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари Л.Р 2018 йилдан 2021йилнинг сентябр ойигача ушбу ширкатларга қарашли хонадон эгаларидан ундирилган жами 431 млн сўм тўловлар ширкат учун сарфламасдан, ўзлаштириш йўли орқали талон-торож қилган. Ушбу воқеа Бош прократура ҳузуридаги Департментнинг Сергели туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилга терговга қадар текширувларда аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.