«Обод қишлоқ»га тушган маҳалланинг йўли дастурга кирмаган

Бу мактабга олиб борувчи йўл. Тасаввур қиляпсизми, ёғингарчилик бошланса, бу йўлнинг ҳолати қандай кўриниш касб этади? Биз эса келажагимиз меваларини тарбиялашимиз, уларни ўқитишимиз керак…

Суратда Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Пахтаобод ҚФЙнинг «Новобод» маҳалласида истиқомат қилувчи мактаб ўқувчилари.

Маълумотларга кўра, «Новобод» маҳалласида 50 та хўжалик истиқомат қилади. Аслида, бу йўлнинг ҳолати жуда абгор бўлган. Бир фермер мазкур йўл ёқасида ариқ қазиб, йўлни тупроқ билан тўлдирган.

«Маҳаллий ҳокимлик ва идораларга кўп бора мурожаат қилдик, аммо натижа йўқ. Биз-ку, майли, болаларимиз шу йўлда

3-4 км босиб мактабга боришга мажбур. Энг қизиғи, 2021 йил Пахтаобод МФЙ «Обод қишлоқ» дастурига тушган, аммо ушбу маҳалла йўли дастурда йўқ экан. Наҳотки, 50-60 нафар ўқувчининг тақдирига дахлдор ушбу масала ҳеч кимни ўйлантирмаётган бўлса?», дейди маҳаллий аҳоли.

Қизиқ, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ушбу ҳолатдан хабардормикан? Билса, бу муаммони ҳал этишга ҳафсала қилармикан? Билмаса билдиришармикан?..

Муроджон Раҳматов

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *