Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёш ижодкорлар кенгаши томонидан ташкил қилинган мукофот жамғармаси 500 миллион сўмлик «Дуел» танлови ғолиблари аниқланди.
Республикамизнинг 14 та ҳудудидан сараланган иштирокчилар назм, наср, бадиий таржима, тасвирий санъат йўналиши бўйича беллашдилар. Уларнинг ижодий ишларини Мурод Муҳаммад Дўст, Назар Эшонқул, Усмон Aзим, Aзиз Саид, Одил Икром, Ортиқали Қозоқов каби тажрибали ҳакамлар баҳолаб боришди.
Якуний баҳслар натижасига кўра, наср йўналиши бўйича 1-ўрин Шавкат Дўстмуҳаммадга, назм йўналишида ғолиблик Шаҳриёр Шавкатга, таржима йўналишида Aлишер Сабрийга, тасвирий санъат йўналишда Улуғбек Юсуповга насиб этди.
Танлов ғолибларига биринчи ўрин учун 25 миллион, иккинчи ўрин эгаларига 15 миллион, Республика босқичида иштирок этган барча иштирокчиларга эса 5 миллион сўмдан пул мукофотлари топширилди.