Куни кеча Ўзбекистон Республикасининг Aдлия вазири Рустамбек Давлетов Шветсариянинг Ўзбекистондаги элчиси К. Оболенский билан учрашди.
Учрашув аввалида жаноб Оболенский Aдлия вазирлиги фаолияти, тизими ҳамда асосий режалари билан таништирилди.
Элчи Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, икки давлат томонидан илгари сурилган устувор йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.
Aдлия вазири Р. Давлетов Швейтсария элчиси К. Оболенскийни янги тайинлов билан табриклаб, кейинги фаолиятига муваффақиятлар тилади.
Учрашув сўнгида томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишиб олдилар.