Сирдарёда суюқ чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаган фуқарога чора кўрилди

Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ва вилоят Экология ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган рейд тадбирида Гулистон шахар “Буюк келажак” МФЙ ҳудудида фуқаро И.К томонидан белгиланмаган жойга маиший суюқ чиқиндиларни тўкканлиги аниқланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.


Aниқланган ҳолат юзасидан фуқаро И.Кга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 91-1 модда 1 қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда 270 000 сўм жарима белгиланди.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *