Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан «Ўзбекистонда очиқлик ва шаффофлик» таҳлил маркази («Transparency Uzbekistan») давлат рўйхатидан ўтказилди.
Адлия вазири Матбуот котибининг маълум қилишича, марказнинг асосий мақсади – жамиятда коррупсияга нисбатан муросасиз муносабат шаклланишига кўмаклашиш ҳамда давлат бошқарувуда очиқлик, шаффофлик ва ҳисобдорлик механизларини такомиллаштиришдан иборат.
Марказ Transparency International халқаро нодавлат ташкилотида аккредитациядан ўтиш ва бошқа ихтисослашган халқаро ташкилотларга аъзо бўлишни, улар билан ҳамкорлик қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Маълумот учун, Марказ Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Толлимаржон кўчаси, 1/1-уй манзилида жойлашган.