Душанба куни Россия Марказий сайлов комиссияси аввалги Давлат Думасидагидан фарқли равишда янги Думада 5 та партия бўлишини тасдиқлади, дея хабар беради Kommersant.ru.
Янги таркибга кўра, 5% миқдорда овоз тўплаган партиялар ҳам (масалан, Новые люди партияси) Думадан ўз ўрнига эга бўлади.
Сайловда энг юқори натижани яққол устунлик билан Единая Россия («Ягона Россия») партияси 49,82% овоз билан қўлга киритди. Кейинги ўринда 18,93% овоз билан Россия коммунистик партияси, учинчи ўринни либерал-демократлар (7,55%), Справедливой России — За правду («Адолатли Россия — ҳақиқат учун») партияси 7,46% билан тўртинчи ўринни эгаллади. Янги – бешинчи ўринни эса, «Янги одамлар» партияси қўлга киритди.
Ушбу ўзгариш ҳақида «ИНСОМАР» таҳлилий маркази директори, эксперт Виктор Потуремский: » — Агар партия 5% аҳолининг овозини қўлга киритса, нега уни қўллаб -қувватламаслик керак?» – дея фикр билдирди.