Лукашенко Президентлик ваколатларини бермоқчи…

Белорусь етакчиси аниқлик киритишича, унинг Администрациясида мафкурафий, сиёсий ва кадрлар масаласи кун тартибида турибди. Президент ваколатларини бериш масаласини Конституцияни бузмасдан амалга ошириш зарур. Бу ҳақда Александ Лукашенко Мустақиллик саройида бўлиб ўтган Ҳукумат йиғилишида маълум қилди.
«Мен Президент Админстрациясидан бир ҳафтадан кейин бундай йиғилишни Администрация билан ўтказишни режалаштиришни сўрадим. Бизда Администрация йўналишида кўп масалалар йиғилиб қолган. Қолаверса, тез орада референдум ўтказилади.

Шу сабабли парламент аъзолари, администрация ва ҳукуматни бу жараёнларга жалб этиш лозим. Беш ёки олти масала кўриладию Иккита йиғилиш ўтказишимиз зарур. Бу мажлисларда президент ваколатлари ва уларни тақдим этиш кўриб чиқилиши керак. Ваколатлар ҳукуматга, маҳаллий органларга ва бошқаларга ўтказилади”.
Аввалроқ, янги Конституция лойиҳаси муҳокама қилиниши ҳақида келишиб олинган эди. Бунинг учун турдош комиссия вакиллари билан учрашиш лозим.

«Келгусида Конституция лойиҳаси бўйича профессионал ишлаш учун унча катта бўлмаган аниқ гуруҳни тузамиз. Шунинг учун унинг қандай ишлаши бўйича ҳам муҳокама қилиб олишимиз керак», — дея алоҳида таъкидлади Лукашенко.
Шу тариқа маълум бўлаяптики, Конституциявий қўмита йиғилиши 28 сентябрда бўлиб ўтиши мумкин. 2020 йил августда бўлиб ўтган президентлик сайловларидан кейин мамлакатни қамраб олгин норозиликлар тўлқини ва Ғарбнинг кучли босими Лукашенкони Белорусь Конституцисини ўзгартиришга ундади. Янги Конституция қабул қилиниши билан ўз лавозимини тарк этишини ҳам билдирган.

Конституциявий комиссия ўз ишини 2021 йил мартда бошлаган. Тузилма августда тузатишлар бўйича ишлаб чиқилган таклифларни Лукашенкога кўриб чиқиш учун киритган. Референдум эса 2022 йил бошида бўлиб ўтиши зарур.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *